Жоау Фелиш - «Golden Boy-2019» соҳиби

Жоау Фелиш - «Golden Boy-2019» соҳиби
Фото: Getty Images
«Атлетико» футболчиси Жоау Фелиш «Tuttosport» талқинига кўра, Европанинг 2019 йилдаги энг яхши ёш футболчисига топшириладиган «Golden Boy-2019» совринига эга чиқди.

Италия нашри томонидан 2003 йилдан буён, анъанавий тарзда 21 ёшгача бўлган Европанинг энг яхши ёш футболчисига топшириладиган совринга 20 ёшли португалиялик футболчи муносиб кўрилди. У сўровномада «Боруссия» Дортмунд клуби яримҳимоячиси Жейдон Санчодан кўпроқ овоз тўплади.

Овоз бериш якунларига кўра, номзодлар рўйхати:
1. Жоау Фелиш («Атлетико»/«Бенфика») – 332 очко
2. Жейдон Санчо («Боруссия» Дортмунд) – 175
3. Кай Хавертц («Байер») – 75
4. Эрлинг Ҳоланд («РБ Зальцбург») – 74
5. Маттейс де Лигт («Ювентус») – 71.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ушбу соврин «Аякс» ҳимоячиси Маттейс де Лигтга насиб этганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.