БАА терма жамоасига сербиялик мутахассис бош мураббий бўлди

БАА терма жамоасига сербиялик мутахассис бош мураббий бўлди
Сербиялик Иван Йованович БАА терма жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.
Иван Йованович 5 декабрь куни истеъфога чиқарилган голландиялик Берт Ван Марвейкнинг ўрнини эгаллади.
БАА терма жамоасига сербиялик мутахассис бош мураббий бўлди
Ушбу мураббий фаолияти давомида Грециянинг бир қатор клубларида ва БААнинг \"Ал Наср\" клубида ишлаган. АПОЭЛЬ билан тўрт марта Кипр чемпиони, бир марта Кипр кубоги, 4 бор Кипр Суперкубоги соҳиби бўлган.
БАА терма жамоасига сербиялик мутахассис бош мураббий бўлди
2011 йилда Сербияда йил мураббийи деб топилган.
Йованович \"Ал Наср\" устози сифатида 2016 йил Осиё чемпионлар лигаси доирасида Тошкентда \"Локомотив\" меҳмони бўлган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.