АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм" майдонида ғалабага эришди

АПЛ. "Ливерпуль" "Тоттенхэм" майдонида ғалабага эришди
Англия Премьер-лигаси 22-туридан ўрин олган \"Тоттенхэм\" ҳамда \"Ливерпуль\" жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.
Лондоннинг \"Тоттенхэм\" клуби ўз майдонида пешқадам \"Ливерпул\"ни қабул қилди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Учрашувдаги ягона гол 37-дақиқада Роберто Фирмино томонидан киритилди.

Шу тариқа, \"қизиллар\" ҳисобидаги очколар сони 61 тага етди ва жамоа чемпионлик йўлида яна бир катта қадам ташлади. 30 очкоси бор \"шпорлар\" эса 8-поғонада қолиб кетди.

Тоттенхэм – Ливерпуль 0:1
Гол:
Фирмино (37).
Тоттенхэм – Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Санчес, Роуз (Ламела, 69), Алли, Эриксен (Ло Чельсо, 69), Лукас Моура, Уинкс, Сон Хен Мин, Танганга.
Ливерпуль – Алиссон, Робертсон, Александер-Арнолд, Гомес, ван Дейк, Вейналдум, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 61), Хендерсон, Мане (Ориги, 81), Салоҳ (Шакири, 90+2), Фирмино.
Огоҳлантириш: Гомес (24).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.