«Барселона» бразилиялик ўйинчини сотиб олди

«Барселона» бразилиялик ўйинчини сотиб олди
Фото: Барселона
«Барселона» «Палмейрас» яримҳимоячиси Матеус Фернандесни сотиб олганини эълон қилди.
Каталония клуби 21 ёшли бразилиялик футболчи учун 7 млн евро тўлайди, бу қиймат бонуслар ҳисобига 10 млнга етиши мумкин.

Фернандес билан 5 йиллик шартнома имзоланди. Товон пули эса 300 млн евро этиб белгиланди. Футболчи янги жамоасига 2020 йил 1 июлдан қўшилади.
Яримҳимоячи 2019 йилги мавсумда Бразилия чемпионатида 11та ўйин ўтказиб, 1та гол урган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.