Элдор Суюнов: "Пахтакор"да босим йўқ

\"Шаҳр Ходро\" билан учрашув арафасида \"Пахтакор\" дарвозабони бўлажак ўйинга оид фикрларини билдириб ўтди.
- Бўлажак рақиб тўғрисида нималарни биласиз?
- \"Шаҳр Ходро\" жамоаси ҳақида деярли маълумотга эга эмасман, аммо уларнинг таркибига қараганимда Эроннинг машҳур ва ёши каттароқ футболчиларидан 2-3 нафари шу жамоада ўйнаётганини кўрдим.
- \"Пахтакор\" ва ўзбек жамоалари Эрон жамоалари билан муваффақиятли ўйнашади. Улар билан ўйинлар қандай кечади?
- Статистика бўйича \"Пахтакор\" ва умуман ўзбек клублари Эрон жамоалари билан ўйинларда натижалари ижобий бўлса-да, уларга қарши ўйнаш доим қийин бўлган. Чунки эронликлар жисмонан жуда бақувват ва араб клубларига нисбатан тартибли футбол намойиш қилишади.
- Дастлабки ғалабадан сўнг жамоада кайфият қандай?
- Бизда доимгидек кайфият жуда яхши. Чемпионлар лигасида ҳар бир қўлга киритилган очконинг аҳамияти юқори эканини яхши биламиз, лекин шу билан бирга жамоада босим йўқлигини айтиб ўтган бўлардим.
Манба: \"Пахтакор\" расмий сайти
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!- Бўлажак рақиб тўғрисида нималарни биласиз?

Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.