Мария Шарапова 32 ёшида нафақага чиқди

Мария Шарапова 32 ёшида нафақага чиқди
Фаолияти давомида 5 та олий унвонга эга бўлган россиялик теннисчи Мария Шарапова нафақага чиқиш тўғрисида қарор қабул қилганини оммага маълум қилди.

Vanity Fair журнали учун ёзган мақоласи билан спортчи теннисни тарк этаётганини эълон қилган: \"Ўзингиз истаган, билган ҳаётингизни қандай қилиб орқага суриб қўйишингиз мумкин? Мен 28 йил давомида олиб борган теннис ўйини, майдонларини, сон-саноқсиз кўз ёшлар, таърифлаб бўлмайдиган ҳаяжонлар ва бу спортга кичкиналигимданоқ қадам қўйганим ҳали ҳамон ёдимда. Теннис сен билан хайрлашаман\" - дейди Мария Шарапова.
Мария Шарапова 32 ёшида нафақага чиқди
Собиқ якка тартибдаги биринчи рақамли Шарапова 2004 йилда Уимблдон, 2006 йилда US Open, 2008 йилда Аустралиан Опен, 2012 ва 2014-йилларда Франcе Опен мусобақаларида чемпион бўлган.
Мария Шарапова 32 ёшида нафақага чиқди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Adiba
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.