Бавария — Германия кубогининг 20 карра ғолиби!

Бавария — Германия кубогининг 20 карра ғолиби!
Фото: «Бавария» ФК
Футбол бўйича Германия Кубогининг финалидан ўрин олган «Байер» ва «Бавария» жамоалари ўртасидаги учрашув 4 июль, шанба куни бўлиб ўтди.
Бавария — Германия кубогининг 20 карра ғолиби!
Биринчи бўлимда мюнхенликлар Давид Алаба ва Серж Гнабрининг голларидан сўнг олдинга ўтиб олди. Иккинчи бўлимда дарвозалар яна тўрт бор ишғол этилди. Роберт Левандовскининг дублига леверкузенликлар Свен Бендер ва Кай Ҳаверцнинг голлари билан жавоб қайтарди.
Бавария — Германия кубогининг 20 карра ғолиби!
Шу тариқа «Бавария» ўз тарихида 20 марта ва кетма-кет икки бор Германия Кубогига эга чиқди. Ўз тарихида бир марта (1993 йил) кубокни қўлга киритган «Байер» эса учинчи финални бой берди (2002, 2009, 2020).
Бавария — Германия кубогининг 20 карра ғолиби!
«Байер» — «Бавария» 2:4
Голлар:
0:1 – 16 Алаба, 0:2 – 24 Гнабри, 0:3 – 59 Левандовски, 1:3 – 63 Бендер, 1:4 – 89 Левандовски, 2:4 – 90, пенальти Ҳаверц.
«Байер»: Градецки, Венделл, Бендер, Тапсоба, Ҳаверц, Арангис, Диаби, Баумгартлингер (Демирбай, 46), Бэйли (Бельараби, 76), Амири (Фолланд, 46), Бендер (Вайзер, 82).
«Бавария»: Нойер, Павар, Алаба, Боатенг (Люка Эрнандес, 69), Киммих, Гнабри (Коутиньо, 87), Дэвис, Горетцка, Коман (Перишич, 64), Левандовски, Мюллер (Алькантара, 87).
Огоҳлантиришлар: Венделл (28), Левандовски (67).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.