Баҳодир Жалоловнинг собиқ рақиби навбатдаги ғалабасига эришди

Профессинал боксда мағлубиятсиз одимлаётган британиялик Жо Жойс ( 11-0, 10 КО) ўзининг навбатдаги жангида германиялик Майкл Уаллишга қарши рингга кўтарилди ва уни мағлубиятга учратди. Жойс рақибини жанг мобайнида 3 маротаба нокдаун ҳолатига туширди ва 3-раундда техник нокаут эвазига ғалабани қўлга киритди.
24 ёшли Уаллиш ( 20-4, 13 КО) Жойс билан жангидан аввал ҳам Кристиан Хаммер, Эфе Ажагба, Тони Ёкаларга қарши жангларда нокаутга учраган эди.
Эслатиб ўтамиз: Жо Жойс Рио Олимпиадаси чорак финалида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов устидан ғалабага эришганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!24 ёшли Уаллиш ( 20-4, 13 КО) Жойс билан жангидан аввал ҳам Кристиан Хаммер, Эфе Ажагба, Тони Ёкаларга қарши жангларда нокаутга учраган эди.
Эслатиб ўтамиз: Жо Жойс Рио Олимпиадаси чорак финалида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов устидан ғалабага эришганди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













