У ҳам Месси, ҳам Роналду билан ўйнашидан бахтиёр

У ҳам Месси, ҳам Роналду билан ўйнашидан бахтиёр
“Барселона”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган бразилиялик Артур Рамос замонавий футболнинг энг кучли икки юлдузи – Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бирга ўйнаган кам сонли футболчилардан бирига айланишидан бахтиёр.

- Мен яна бир қудратли жамоада Роналду сингари чемпион билан ёнма-ён ўйнаш имконияга эга бўлдим. Орзуларим амалга ошмоқда. Мен ҳали бош мураббий билан майдондаги позициям ҳақида гаплашганим йўқ. Пирлонинг қўл остида тўп суриш менга фахр бағишлайди, - дейди Артур.

24 ёшли футболчи Ла Лигада 21 та учрашуда 3 та гол урди. У Европа футболида ўз ўрнини топишда ёрдам берган “Барселона”га ҳам ўз миннатдорлигини билдирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.