ОЧЛ. Илк финалчи номи пенальтилар сериясида аниқланди

ОЧЛ. Илк финалчи номи пенальтилар сериясида аниқланди
Осиё Чемпионлар Лигаси ғарб минтақасида ярим финал учрашуви ўтказилди.

Саудия Арабистонининг \"Ал-Насср\" ҳамда Эроннинг \"Персеполис\" жамоалари ўртасида ўтказилган баҳс ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Асосий вақтда 1:1 ҳисоби қайд этилганлиги боис, қўшимча бўлимларга мурожаат қилинди. Ҳисоб ўзгармагач, футбол лотереясига мурожаат қилинди ва унда 5:3 ҳисоби қайд этилди.

Энди \"Персеполис\" футболчилари 19 декабрь куни шарқий минтақа ғолибига қарши финал учрашувида майдонга тушади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.