5 та гол урилган ўйинда "Реал" "Шахтёр"га аламли тарзда мағлуб бўлди

5 та гол урилган ўйинда "Реал" "Шахтёр"га аламли тарзда мағлуб бўлди
УЕФА Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган \"Реал\" - \"Шахтёр\" учрашуви якунланди. Унда 2:3 ҳисоби қайд этилди.

Баҳс олдидан аутсайдер сифатида эътироф этилган меҳмонлар биринчи таймнинг ўзидаёқ йирик ҳисобда олдинга ўтиб олди. Дастлаб, Тете ҳисобни очган бўлса, 33-дақиқада Варан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Тайм сўнгига қадар, Манор Соломон ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Аммо танаффусда мадридликоар устози шогирдларини оз бўлса-да ўзига келтира олди. Лука Модрич ҳамда Винисиус Жуниор ҳисобдаги фарқни минимал даражага қисқартира олди. Баҳс сўнгида эса, Вальверденинг голи офсайд туфайли бекор қилинди.

\"Реал Мадрид\" (Испания) – \"Шахтёр\" (Украина) 2 : 3
21 октябрь, 21.55, \"Эстадио Альфредо Ди Стефано\" стадиони
Голлар: Лука Модрич 54\', Винисиус Жуниор 59\' - Тете 29\', Рафаэль Варан 33\', Манор Соломон 42\'
\"Реал Мадрид\": Куртуа, Милитао, Варан, Марсело, Менди, Каземиро, Модрич, Вальверде, Асенсио, Родриго, Йович.

\"Шахтёр\": Трубин, Додо, Хочолава, Маркос, Дентиньо, Марлос, Тете, Кориенко, Соломон, Майкон, Бондар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.