Куман "эл-класико" олдидан нималар деди?

Куман "эл-класико" олдидан нималар деди?
\"Барселона\" бош мураббийи Роналд Куман Ла Лига 7-тури доирасидаги \"Реал\"га қарши учрашув олдидан шахсий фикрлари билан ўртоқлашди.
\"Ўйлайманки, иккала жамоада ҳам катта босим мавжуд. Эҳтимол, \"Реал Мадрид\" сўнгги 2 ўйинда ўз даражасида ўйнамагандир, аммо бу уларнинг \"Эл Класико\"га тушкун кайфиятда келишларини англатмайди.

\"Реал\" – босим билан қандай курашиши кераклигини биладиган тажрибали футболчилардан ташкил топган жамоа. Улар ғалаба қозониш кераклигини тушунишади.

\"Реал\" заиф ўйин кўрсатишини кутмаяпман, аксинча. Улар учун Рамос ўйнаши жуда муҳим. У ажойиб марказий ҳимоячи, майдондаги харизматик. Унинг мавжудлиги кўп нарсага таъсир қилади.

Класико – ҳар доим ўзига хос бўлган. Биз ўз уйимизда ғалаба қозонмоқчимиз. Шу орқали ўзимизга бўлган ишончни мустаҳкамлаб, тўғри йўлда эканимизни кўрсатамиз
\", – деди нидерландиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 24 октябрь куни (Тошкент вақти билан 19:00да) ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.