IFFHS талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши плеймейкери аниқланди

IFFHS талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши плеймейкери аниқланди
Фото: Getty Images
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2020 йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади. Федерация талқинига кўра, «Манчестер Сити» клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне йилнинг энг яхши плеймейкери деб топилди.

2019/20 йилги мавсумда 29 ёшли футболчи Премьер Лигада 35 ўйин ўтказиб, 13 гол (иккитаси пенальтидан) ва 21 та голли узатмага муаллиф бўлди. Жорий мавсумда Кевин Англия чемпионатининг 9 ўйинида иккита гол урди ва олтита ассист амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.