Славко Лукич: "Навбаҳор"га қайтишга тайёрман. Клуб мухлисларини жуда яхши кўраман"

Славко Лукич: "Навбаҳор"га қайтишга тайёрман. Клуб мухлисларини жуда яхши кўраман"
2018 ҳамда 2019 йилларда \"Насаф\" ва \"Навбаҳор\" таркибида тўп сурган ҳимоячи Славко Лукич билан боғландик.
Олдинроқ унинг атрофида миш-мишлар урчигани ва келаси мавсумда \"Навбаҳор\" таркибида фаолиятини давом эттириши мумкинлиги борасида маълумотлар пайдо бўлганди. Бироқ Славко ушбу миш-мишларни тасдиқламади. Лекин у \"Навбаҳор\"га қайтишга тайёрлигини айтди.

- Славко, эшитишимизга қараганда, келаси мавсумда \"Навбаҳор\"га ўтишингиз мумкин экан.
- Буни ёлғон маълумот дейишим мумкин. Агар менга қўнғироқ қилиб, \"Навбаҳор\"га таклиф билан чиқишса, йўқ демайман. \"Навбаҳор\" мухлисларини яхши кўраман. Уларнинг қаршисида футбол ўйнаш, уларнинг қўллаб-қувватловини ҳис қилиб туриш доимо ёқимли. Наманган - ҳақиқий футбол шаҳри. У ерда футбол ва футболчилар қадрланади.

- Демак, \"Навбаҳор\"га қайтиш ниятингиз йўқ эмас.
- Албатта. Агарда кимдир қўнғироқ қилиб, таклиф билан чиқса, шундай ажойиб жамоа таркибида ўйнашдан фақатгина хурсанд бўламан.

- Менимча, Андрей Канчельскис ҳали ҳам жамоани бошқараётган бўлганида бундай демаган бўлардингиз.
- Албатта, йўқ. Деян Журжевичдан кейин жамоани Андрей Антанасович қабул қилиб олганидан кейин мен захирада қолиб кетдим. Ҳатто натижалар яхши бўлса ҳам, яхши ўйин кўрсатсам ҳам Канчельскис менга қараганида қовоғини уйиб оларди.

- Демак, Сизни Ўзбекистонга келишингизни кутсак бўладими?
- Ҳа, агар алоқага чиқишса, йўқ демайман.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.