Геннадий Головкин енгилмас боксчини муддатидан аввал таслим этди

Геннадий Головкин енгилмас боксчини муддатидан аввал таслим этди
Фото: Twitter
Профессионал бокснинг ўрта вазн тоифасида (-72,5 кг) IBO ҳамда IBF чемпионлик камарлари соҳиби Геннадий Головкин (41-1-1, 36 КО) 19 декабрь тонгида навбатдаги жангини ўтказди.

Головкин полшалик енгилмас боксчи Камил Шереметага (21-1, 5 КО) қарши рингга кўтарилди. Жангда қозоғистонлик боксчи устунликка эга бўлди ва 7 раунд давомида рақибини тўрт бор нокдаун ҳолатига туширди.

8-раунд олдидан Шереметанинг мураббийлари жангни давом эттира олмаслигини маълум қилди. Шу тариқа Головкин IBO ва IBF чемпионлик камарларини ҳимоя қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.