Динияр Билялетдинов: "Остон Ўрунов кетади!"

Динияр Билялетдинов: "Остон Ўрунов кетади!"
Россия терма жамоасининг собиқ аъзоси Динияр Билялетдинов \"Спартак\"нинг жорий трансферлар ойнаси вақтида амалга оширадиган ишларини тахмин қилди:

\"Ўйлашимча, Ўруновни кетказиб юборишади. У \"Спартак\"да жуда кам иш бажарди ва майдондаги дақиқалари миқдори ҳам кўп эмас. Уни ушлаб ўтиришдан наф кўрмаяпман. Рошанинг ҳам москваликларга кераги йўқ. У Понсе билан деярли бир хил позицияда ҳаракат қилади.

Хендрикс трансфери ҳақида нимадир дейишим қийин. У ҳақида батафсил маълумотга эга эмасман. Аммо жамоага яхши даражадаги таянч ярим ҳимоячиси кераклиги аниқ. Шунинг учун, нидерландияликнинг хариди анча қизиқарли кечиши мумкин
\", - деди собиқ футболчи.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.