"Женоа" минимал ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов эса...

"Женоа" минимал ҳисобда ғалаба қозонди, Шомуродов эса...
Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган \"Женоа\" - \"Кальяри\" баҳси ўз ниҳоясига етди. Учрашувда мезбонлар сардинияликларни минимал ҳисобда мағлуб этишди.

Ўйиндаги ягона голга 10-дақиқада Маттиа Дестро муаллифлик қилди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади. Ҳамюртимиз Элдор Шомуродов эса 76 дақиқа майдонда ҳаракат қилгач, Марко Пьяцага алмаштирилди. Умуман олганда у яхши ўйин ўтказди.

Ушбу ғалабадан сўнг \"Женоа\" ўз очколари сонини 18 тага етказиб олган ҳолда 16-ўринда бормоқда. \"Кальяри\" эса хавфли ҳудудга тушиб кетишга улгурди.

Женоа – Кальяри 1:0
Гол:
Дестро 10\'
Женоа – Перин, Кришито, Заппакоста, Масьелло, Чиборра (Онгене, 56), Стротман (Бехрами, 63), Радованович, Бадель, Зайц (Мелегони, 77), Дестро (Пандев, 63), Шомуродов (Пьяца, 77).
Кальяри – Краньо, Ликояннис, Годин, Заппа, Чеппителли, Данкан (Соттил, 70), Наингголан, Марин, Нандес, Жоао Педро, Симеоне (Черри, 70).
Огоҳлантиришлар: Дестро (18), Нандес (20), Заппа (85).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.