Азизбек Турғунбоев "Пахтакор"га ўтмоқда. Бунинг сабаби бор

Азизбек Турғунбоев "Пахтакор"га ўтмоқда. Бунинг сабаби бор
Наманганнинг \"Навбаҳор\" клуби ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоев фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Эшитишимизга қараганда, Турғунбоев Тошкентнинг \"Пахтакор\" клубига трансфер қилинади. Ярим ҳимоячининг \"Навбаҳор\" билан 2023 йил охиригача шартномаси бор ва \"Шерлар\" уни сотиб олишмоқчи.

Трансфердан тушган пулларни Наманган клуби собиқ мураббийлар олдидаги қарзларни тўлашга сарфлайди. \"Навбаҳор\"нинг россиялик Алексей Беленков ва Андрей Канчельскис олдида қарзлари мавжуд.
Азизбек Турғунбоев "Пахтакор"га ўтмоқда. Бунинг сабаби бор
Эслатиб ўтамиз, \"Шерлар\" 2019 йил аввалида ҳам Азизбек Турғунбоевни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган. Бироқ бу ўтиш амалга ошмаган ва якунда футболчининг ўзи, Илҳом Мўминжонов ва Жаъфар Ирисметов маълум муддатга футболдан четлатилган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.