Рустам Тўлаганов проф боксдаги 4-жангида ғалаба қозонди

Рустам Тўлаганов проф боксдаги 4-жангида ғалаба қозонди
Фото: Instagram
Рио—2016 Олимпиадаси бронза медали совриндори, 79,3 кг вазн тоифаси вакили Рустам Тўлаганов (4-0, 1 КО) проф боксдаги тўртинчи жангини Бейби Беррокалга (17-8, 16 КО) қарши олиб борди.

8 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этиб, якунда ҳакамлар Рустамнинг ғалабасини қайд қилди. Жанг давомида ўзбекистонлик боксчи аниқ зарбалар борасида устунликка эришди ва колумбиялик рақибидан фаолроқ бўлди.

Шу тариқа Тўлаганов профессионал боксдаги тўртинчи ғалабасини тантана қилди. Сўнгги бор у 2020 йилнинг февралида Норберт Дабровскини мағлуб этганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.