Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғинидаги яна бир рақиби маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА йиғинидаги яна бир рақиби маълум бўлди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун \"ЖЧ-2022\" ва \"Осиё кубоги-2023\" қўшма саралаш босқичи беллашувларига тайёргарлик режасидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Миллий терма жамоамиз 8-18 февраль кунлари Дубай шаҳрида машғулот олиб боради ва йиғин давомида учта ўртоқлик ўйини ўтказилиши режа остига олинган.

Унга кўра, 12 февраль куни термамизга \"Зенит\" клуби рақиблик қилса, орадан 5 кун ўтиб, Вадим Абрамов шогирдлари Солигорскнинг \"Шахтёр\" жамоасига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.

12 февраль, шанба
Ўзбекистон — \"Зенит\" (Россия)

17 февраль, чоршанба
Ўзбекистон — \"Шахтёр\" (Беларусь).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.