Остон Ўрунов собиқ жамоасига қайтди

Остон Ўрунов собиқ жамоасига қайтди
“Спартак” Остон Ўруновни мавсум учун қайдномадан чиқаргани ҳақида хабар бергандик. У мавсумнинг 2-қисмини собиқ жамоаси “Уфа”да давом эттиради. Бу ҳақда сайтимизга футболчининг агенти маълум қилди.

Уфаликлар уни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Ўрунов “Спартак” таркибида 9 ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.

20 ёшли футболчи ўтган мавсум “Уфа” шарафини ҳимоя этган ва 2020 йил августида Москва клубига кўчиб ўтганди.
Остон Ўрунов собиқ жамоасига қайтди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.