А Серия. «Интер» дербида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

А Серия. «Интер» дербида йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Италия А Серияси 23-тури доирасида мавсумнинг энг муҳим учрашувига айланиши мумкин бўлган ўйин ўтказилди. Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган «Интер» ва «Милан» ўртасидаги учрашувнинг 5-дақиқасида Лукакунинг узатмасидан кейин Лаутаро ҳисобни очди – 0:1.

Бўлим якунига қадар расмий мезбонларда ҳисобни тенглаштириш учун бир қатор имкониятлар яратилган бўлса-да, Конте жамоаси танаффусга ғолиб сифатида чиқди.

57-дақиқада эса «Интер» навбатдаги қарши ҳужумни голга айлантирди. Бу сафар Перешичнинг узатмасини яна ўша Лаутаро голга айлантирди - 0:2.

66-дақиқада эса катта саҳнага Лукаку чиқди. Ромелу катта тезликда жарима майдони ичига ёриб кириб, кучли зарбаси билан Доннаруммани ожиз қолдирди – 0:3.

«Милан дербиси»да жуда муҳим ғалабага эришиб, энг асосий рақобатчисини мағлуб этган Антонио Конте шогирдлари очколари сонини 53тага етказиб, 2-ўриндаги «Милан» билан фарқни 4 очкога етказишди.

А Серия. 23-тур
Милан – Интер 0:3
Голлар:
0:1 – 5 Мартинес, 0:2 – 57 Мартинес, 0:3 – 66 Лукаку.
Милан – Доннарумма, Калабрия, Кьер, Романьоли, Тео, Салемакерс (Рафаэл Леау, 67), Тонали (Мейте, 67), Чалҳанўғлу, Кессиэ, Ребич, Ибраҳимович (Кастильехо, 75).
Интер – Ҳанданович, Шкриньяр, Бастони, де Врей, Ҳакими (Янг, 83), Эриксен (Гальярдини, 78), Барелла, Брозович, Перишич (Дармиан, 78), Мартинес (Санчес, 79), Лукаку.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.