Массимилиано Аллегри ва «Шахтёр» клуби музокараларга киришди

Массимилиано Аллегри ва «Шахтёр» клуби музокараларга киришди
Фото: «Football.ua»
Украинанинг «Шахтёр» клубини бошқаришга «Милан» ва «Ювентус» клубларининг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри таклиф этиляпти.

Томонлар музокараларга киришгани ҳақида украиналик журналист Олег Яшчук ўз Instagram-аккаунтида хабар берди. Келишувга эришилса, италиялик 53 ёшли мутахассис «Шахтёр» билан жорий мавсум тугагач иш бошлайди.

«Шахтёр» 2019 йил ёзидан бери португалиялик Луиш Каштру қўл остида ўйнамоқда. Унинг шартномаси муддати 2021 йил ёзида ниҳоясига етади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.