Месси Ла лигадаги 300-ўйинда 3та гол урди


«Барселона» ҳам Испания Ла лигасининг 23-турида ғалаба қозонди ва \"Реал\" билан орадаги фарқ 1 очко қолишини таъминлади.
Ушбу ўйин \"Барселона\" таркибида иккита эътиборга молик ҳолат кузатилди. Лионель Месси Ла лигадаги 300-ўйинда майдонга тушган бўлса, Педро \"Барса\" таркибида барча мусобақаларда ўзининг 300-ўйинида ҳаракат қилди. Лионель ўзининг юбилей ўйинига \"хет-трик\" совға қилган бўлса, Педро бугун битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
\"Леванте\" \"Камп Ноу\"да деярли мезбонларга қаршилик кўрсата олмади. Меҳмонлар голга тортадиган вазиятни ярата олишмади. Месси рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишдан ташқари (биттаси пенальтидан), Неймарнинг голига ассистентлик қилди. Луис Суарес ижросидаги сўнгги гол эса жуда чиройли чиқди. Уругвайлик футболчи чалқанча услубда зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди. 5:0!
Ушбу ғалабадан кейин \"Барселона\" очколари сонини 56тага етказиб олди (\"Реал\"да 57та). Месси эса Ла лига доирасида ушбу мавсумдаги голлари сонини 26тага етказди. Энди у Роналдудан 2та тўп ортда бормоқда.
Испания Ла лигаси, 23-тур
\"БАРСЕЛОНА\" - \"ЛЕВАНТЕ\" - 5:0
Голлар: 1:0 – 17 Неймар, 2:0 – 38 Месси, 3:0 – 59 Месси, 4:0 – 65, пенальти Месси, 5:0 – 73 Суарес.
\"Барселона\": Браво, Монтойя, Бартра, Адриано, Хави, Маскерано, Педро, Бускетс, Ракитич (Роберто, 62), Месси, Неймар (Суарес, 67).
\"Леванте\": Мариньо, Тоньо, Наварро, Рамис, Лопес (Жейсон, 71), Диоп (Мари, 78), Симао, Шуметра, Моралес, Уче (Касадесус, 62), Барраль.
Огоҳлантиришлар: Рамис (64), Барраль (68), Бускетс (77).
Манба: www.stadion.uz.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













