"Арсенал" 3:0 ҳисобини қандай қилиб 3:3 кўринишига келтирди? (видео)

"Арсенал" 3:0 ҳисобини қандай қилиб 3:3 кўринишига келтирди? (видео)
Англия премьер-лигасининг 29-турида “Вест Хэм” ўз майдонида ҳамшаҳари “Арсенал”ни қабул қилди.

Драматик кечган Лондон дербиси 3:3 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди. “Вест Хэм” Жесси Лингард (16\'), Жеррод Боуэн (17\') ва Томаш Соучек (32\') томонидан киритилган голар эвазига 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлсада, ўйин якунига қадар ғалабани қўлдан чиқарди.

Эътиборлиси, “канонирлар” ҳисобига ёзилган 2 та голни “болғачилар” аъзолари - Томаш Соучек (38\' автогол) ва Крейг Доусон (61\' автогол) киритди. Яна бир голга эса Александр Ляказетт (82\') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.