Неймар "Леванте" билан учрашувда алмаштирилганидан норози

Неймар "Леванте" билан учрашувда алмаштирилганидан норози
Неймар "Леванте" билан учрашувда алмаштирилганидан норози

\"Барселона\" ҳужумчиси Неймар Испания чемпионатининг 23-турида \"Леванте\"га қарши учрашувда (5:0) алмаштирилди.

Футболчи ушбу учрашувда \"хет-трик\"га эришган Мессининг тўп оширишидан сўнг ҳисобни очди ва 67-дақиқада унинг ўрнига Луис Суарес туширилди.

\"Менга алмаштирилиш ёқмайди, чунки ҳар бир дақиқани майдонда ўтказишни истайман. Месси эса - шунчаки азамат, у менинг майдон ва унинг ташқарисидаги дўстим.

Умуман олганда биз тўғри йўлдамиз. Биз ўз футолимизни кўрсатишда давом этишимиз керак ва ўзимизга боғлиқ бўлган барча ишларни бажаришимиз керак\", - дейди Неймар.

Неймар ушбу мавсум \"Барса\" сафида умумий 29 учрашув ўтказди ва 24 гол урди. Испания чемпионатида эса - 20 учрашувда 17 гол урган.

Манба: www.std.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.