Элдор Шомуродов ўзбек мухлисларига салом йўллади

Элдор Шомуродов ўзбек мухлисларига салом йўллади
Италия А Сериясининг 33-турида \"Женоа\" \"Специя\"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувда иккинчи голни урган Элдор Шомуродов қуйилаги фикрларни билдириб ўтди:

\"Ҳа, бугун гол урганимдан жуда ҳам хурсандман. Ушбу голни ўғлимга бағишлайман. Барча ўзбекистонликларга салом. “Женоа”га мухлислик қилишда давом этинг. Худо хоҳласа, янаям яхши ўйинлар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз\", - деди Элдор.

Ўзбекистонлик футболчи А Сериядаги сўнгги кетма-кет 9 та ўйинида гол ура олмаганди. Бу серия 10-ўйинга келиб бузилди. Сўнгги бор Элдор «Верона»га қарши кечган 20 февраль кунги ўйинда (2:2) гол урганди.

Шу тариқа Шомуродовнинг 429 дақиқа давом этган голсиз серияси якун топди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.