Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи!

Расмий хабар: Эктор Купер - Конго ДР термаси бош мураббийи!
2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон миллий термасида ишлаган Эктор Купер фаолиятини Конго Демократик Республикаси термасида давом эттиради.

Конго ДР термаси Қатарда бўладиган ЖЧ-2022 саралашининг 2-босқичи J гуруҳидан ўрин олган ва Бенин, Мадагаскар ҳамда Танзания термалари билан куч синашади. Терманинг дастлабки ўйини 1 сентябрь куни Танзания термасига қарши ўтказилади.

Қайд этиш керак, Эктор Купер Россияда бўлган 2018 йилги мундиалга Миср термасини олиб чиққан ва унда муваффақиятсизликка учраганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.