Элдор Шомуродов "Аталанта"га иккита гол урганидан кейин нималар деди?

Элдор Шомуродов "Аталанта"га иккита гол урганидан кейин нималар деди?
\"Женоа\" ҳужумчиси Элдор Шомуродов \"Аталанта\"га қарши баҳсдан сўнг (3:4) клуб матбуот хизматига интервью берди.
Ушбу ўйинда ўзбекистонлик ҳужумчи захирадан майдонга тушиб дублга эришди.

- Бугун захирадан майдонга тушиб дарҳол гол урдингиз, ўйинга жуда яхши қўшилиб кетдингиз...

- Ҳа, майдонга тушишдан олдин мураббий менга айтган кўрсатмаларни бажаришга уриндим холос.

- А Сериядаги дебют мавсумда ҳозирча 7та гол урдингиз. Буни кутганмидингиз?

- Кутмагандим, аммо ўзимни яхши томонлама кўрсатишга ҳаракат қилдим.

- Горан Пандев билан бирга ўйнаш ҳақида нима дейсиз?

- Бу ажойиб. Ундан кўп нарса ўрганиш мумкин ва ҳозиргача кўп нарса ўргандим.

- Бу мавсумдаги энг ёдда қолган голингиз қайси?

- \"Специя\" билан баҳсдаги гол, сабаби ўша ўйинда ғалаба қозонгандик.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.