Ўзбекистон U21 терма жамоамиз Украина дарвозасига жавобсиз 2 та гол урди

Ўзбекистон U21 терма жамоамиз Украина дарвозасига жавобсиз 2 та гол урди
Ҳозиргина Украинада ташкил этилган Валерий Лобановский халқаро турниридан ўрин олган Ўзбекистон U21 ҳамда Украина U21 терма жамоалари баҳси ўз якунига етди.

Қизиқарли кечган учрашув 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Дастлаб 41-дақиқада Жасур Жалолиддинов рақиб ҳимоячисининг қўпол хатосидан унумли фойдаланиб ҳисобни очган бўлса, 61-дақиқада Ҳусайн Норчаев орадаги фарқни 2 тага етказди.

Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди ва Темур Кападзе бошчилигидаги жамоамиз мусобақа ғолибига айланди.
Валерий Лобановский халқаро турнири
Украина U21 - Ўзбекистон U21 0:2
Голлар: Жасур Жалолиддинов, Ҳусайн Норчаев
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.