Бобоусмон Ботуров қозоғистонлик боксчига қарши жанг ўтказди

Бобоусмон Ботуров қозоғистонлик боксчига қарши жанг ўтказди
Бокс бўйича Осиё чемпионати финал жанглари давом этмоқда. -69 кг вазнда амалдаги Осиё чемпиони ҳисобланган Бобоусмон Ботуров қозоғистонлик рақиби Аблайҳан Жусуповга қарши жанг олиб борди. Жусупов жароҳат олгани сабаб, жанг 1-раундда муддатидан олдин якунланди. Мазкур вақтга қадар бўлган очколар ҳисобида Ботуров ғалабани қўлга киритди.

Жанглар давом этмоқда:
-75 кг: Саиджамшид Жафаров - Абилхан Аманкул (Қозоғистон)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов - Майссам Гашлаг (Эрон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов - Камшибек Кункабаев (Қозоқистон)
Финал баҳсларини AIBA\'нинг You Tube канали орқали томоша қилишингиз мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.