ПСЖ Роналдунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади

ПСЖ Роналдунинг трансфери бўйича музокараларни бошлади
ПСЖ мавсумлар оралиғида \"Ювентус\" ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, парижликлар аллақачон 36 ёшли португалиялик футболчининг вакиллари билан алоқага чиқишган ва музокараларни бошлаб юборишган. ПСЖ Роналдуни 25-30 миллион еврога сотиб олишни ёки унинг эвазига “Ювентус”га аргентиналик ҳужумчи Мауро Икардини беришни режалаштирмоқда.

Бундан аввалроқ Роналду ПСЖда “Реал”га ўтиши кутилаётган Килиан Мбаппенинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Роналду ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 44 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 36 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.