Серхио Рамосга янги иш топилди

Серхио Рамосга янги иш топилди
“Реал”ни тарк этган Серхио Рамос ПСЖ билан келишиш арафасида турибди.

ПСЖ тажрибали марказий ҳимоячини эркин агент сифатида бепул ўз сафига қўшиб олишга тайёр. шу мақсадда парижликлар 35 ёшли футболчига “1+1” кўринишида битим таклиф қиляпти.

Маълумотларга қараганда, ПСЖ Рамосга йилига 13 миллион евро миқдорида маош тўлашга ваъда беряпти.
Машҳур футболчига францияликлардан ташқари, “Манчестер Сити” ва “Бавария” каби гранд клублар ҳам иш беришга тайёр.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.