Исроил Мадримовнинг ҳаваскор боксдаги ашаддий рақиби энди профессионал боксда ҳам уни таьқиб этмоқда

Исроил Мадримовнинг ҳаваскор боксдаги ашаддий рақиби энди профессионал боксда ҳам уни таьқиб этмоқда
Профессионал бокснинг супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) фаолиятини давом эттираётган қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳмет (3-0, 2КО) ўзининг навбатдаги жангини 10 июль куни Алмати шаҳрида Алексей Евченкога (19-14-2, 8КО) қарши ўтказади. Кулаҳмет ҳозирда WBC International камари эгаси бўлиб турибди.

Кулаҳметнинг мураббийи Моренинг сўзларига кўра, унинг 7-жангига қадар жаҳон чемпионлик камари учун баҳсни олиб бериш ниятидалар.

Турсунбай билан бўлган интервьюларнинг бирида, у айнан Исроил Мадримов борлиги сабаб ушбу вазнда фаолиятини бошлаганини айтиб ўтган. Мадримов ва Кулаҳмет ҳаваскор боксда ўзаро 2 марта тўқнаш келган. Ҳозирча ҳисоб 1:1. Улар ўртасидаги 3-жангни профессионал боксда кўрсак ажаб эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.