Ҳасанбой Дўсматовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

Ҳаваскор боксда энг номдор боксчиларимиздан бири, Рио Oлимпиадаси чемпиони профессионал бокснинг биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) WBА International камари эгаси Ҳасанбой Дўсматов (3-0, 3КО) ўзининг навбатдаги жангини 28 август куни Россиянинг Москва шаҳрида ўтказади.
\"Shamo Boxing\" компанияси томонидан ташкил этиладиган мазкур кеча Москвадаги \"Крылья Советов\" аренасида бўлиб ўтади. Хасанбой Дўсматов шу куни 8 раунд этиб белгиланган баҳсда рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Дўсматов 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида Муҳсин Кизотани мағлуб этган ҳолда WВА International камарини қўлга киритган. Ҳозирда у ўз вазнида WBА рейтингида 4-ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Shamo Boxing\" компанияси томонидан ташкил этиладиган мазкур кеча Москвадаги \"Крылья Советов\" аренасида бўлиб ўтади. Хасанбой Дўсматов шу куни 8 раунд этиб белгиланган баҳсда рингга кўтарилади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Дўсматов 3 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган бокс оқшомида Муҳсин Кизотани мағлуб этган ҳолда WВА International камарини қўлга киритган. Ҳозирда у ўз вазнида WBА рейтингида 4-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













