Эртага Месси иштирокида матбуот анжумани бўлади

Эртага Месси иштирокида матбуот анжумани бўлади
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 8 август куни \"Камп Ноу\"да матбуот анжумани ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, \"Барселона\" 5 август куни 34 ёшли ҳужумчи энди \"кўк-аноррангилилар\" шарафини ҳимоя қилмаслигини маълум қилганди.

Месси Каталония клубида 18 йил ҳаракатланди. У \"Барселона\"да 10 карра Испания чемпиони, 7 карра Кубок эгаси ва Суперкубок соҳиби бўлди. Шунингдек, 4 марта Чемпионлар Лигасини, 3 марта Европа Суперкубогини ва клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиблигини қўлга киритди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.