АПЛ. Драматик баҳсда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди

АПЛ. Драматик баҳсда "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонди
Англия Премьер Лигасининг 5-туридан ўрин олган \"Вест Хэм\" ва \"Манчестер Юнайтед\" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Мазкур баҳсда \"қизил иблислар\" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиннинг 30-дақиқасида Бенрахма ҳисобни очди, орадан 5 дақиқа ўтиб, Роналду орадаги фарқни йўққа чиқарди. 89-дақиқада захирадан майдонга тушган Лингард ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Шунингдек, қўшиб берилган дақиқаларда Де Хеа пенальтини қайтариб, жамоасига 3 очко келтирди.

Вест Хэм – Манчестер Юнайтед 1:2
Голлар:
Бенрахма (30, 1:0), Роналду (35, 1:1), Лингард (89, 1:2).
Вест Хэм – Фабианьски, Цоуфал, Огбонна, Зума, Крессуэлл, Соучек, Райс, Форнальс, Влашич (Ярмоленко, 68), Бенрахма (Лансини, 88), Боуэн (Нобл, 90+4).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Варан, Магуайр, Шоу, Погба (Лингард, 73), Фред (Матич, 88), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд (Санчо, 73).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.