А Серия. "Рома" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

А Серия. "Рома" мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди
Италия А Серияси 4-тур доирасидаги \"Верона\" – \"Рома\" баҳси якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиннинг 36-дақиқасида \"бўрилар\" сардори Лоренцо чиройли гол уриб, ҳисобни очди. Биринчи бўлимда бошқа гол урилмади. Иккинчи таймни \"Верона\" тезкор гол билан бошлади. 49-дақиқада Барак ҳисобни тенглаштирди.

Баҳснинг 54-дақиқада Капрари мезбонларни олдинга олиб чиқди. 4 дақиқа ўтиб, Пеллегрининг узатмасидан сўнг Илич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Беллашувнинг 63-дақиқасида Фараони супер гол уриб, яна жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу ҳисоб, учрашув сўнггига қадар ўзгармай қолди.
Легионеримиз Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 66-дақиқада Михитарянга ўз ўрнини бўшатиб берди.

\"Верона\" \"Рома\" 3:2
Голлар:
0:1 – 36 Пеллегрини, 1:1 – 49 Барак, 2:1 – 54 Капрари, 2:2 – 58, автогол Илич, 3:2 – 63 Фараони.
\"Верона\" – Монтипо, Фараони, Чеккерини (Маньяни, 46), Гюнтер, Давидович, Лазович (Казале, 83), Бесса (Тамез, 65), Барак, Илич, Капрари (Онгла, 78), Симеоне (Калинич, 64).
\"Рома\" – Руй Патрисиу, Карсдорп (Смоллинг, 78), Манчини, Рожер, Калафьори (Майораль, 78), Верету (Карлес Перес, 66), Кристанте, Пеллегрини, Дзаньоло (Эль-Шаарави, 65), Шомуродов (Мхитарян, 65), Абрахам.
Огоҳлантиришлар: Верету (17), Фараони (30), Барак (51), Кристанте (71), Онгла (83), Казале (86).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.