А Серия. "Рим дербиси"да "Рома" мағлуб бўлди

А Серия. "Рим дербиси"да "Рома" мағлуб бўлди
Италия А Серияси 20-тур марказий учрашуви якунланди. Рим дербисида майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Андерсоннинг узатмасидан сўнг Сергей-Милинкович Савич ҳисобни очишга эришди. Орадан 9 дақиқа ўтиб, Педро орадаги фарқни яна биттага ошириб қўйди. Бўлим якунланига яқин Ибанес ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи таймни Сарри шогирдлари фаол бошлади. 61-дақиқада бу ўз самарасини берди. Иммобиленинг пасидан сўнг Андерсон ҳисобни ишончли кўринишга келириб қўйди. \"Бўрилар\"нинг баҳсдаги иккинчи голини Верету пенальтидан киритди.

Легионеримиз Элдор Шомуродов ўйинни захира ўриндиғида бошлади ва 64-дақиқада Стефан Эл-Шаарави ўрнига тушди.

Лацио – Рома 3:2
Голлар:
1:0 – 10 Милинкович-Савич, 2:0 – 19 Педро, 2:1 – 41 Рожер, 3:1 – 63 Фелипе Андерсон, 3:2 – 69, пенальти Верету.
Лацио – Рейна, Марушич, Ачерби, Луис Фелипе, Хюсай, Лейва (Катальди, 61), Луис Альберто (Акпа-Акпро, 66), Милинкович-Савич, Педро, Иммобиле (Мурики, 90), Фелипе Андерсон.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп (Залевски, 82), Манчини, Рожер, Винья (Смоллинг, 82), Мхитарян, Верету, Кристанте, Дзаньоло (Карлес Перес, 77), Эль-Шаарави (Шомуродов, 64), Абрахам.
Огоҳлантиришлар:Руй Патрисиу (11), Лейва (24), Кристанте (45), Винья (48), Верету (87), Катальди (87).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.