ЎФА ҳам тасдиқлади: Усмон Тошев Азиз Ҳайдаров ўрнини эгаллади

ЎФА ҳам тасдиқлади: Усмон Тошев Азиз Ҳайдаров ўрнини эгаллади
Ўзбекистонлик таниқли мутахассис Усмон Тошев Ўзбекистон футбол ассоциациясининг терма жамоалар бўлимида иш бошлади. Бунга қадар у \"Нурафшон\" клубининг бош директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот ўрнида, Усмон Тошев ФИФА инструктори сифатида катта тажрибага эга, у Ўзбекистонда энг биринчилардан бўлиб Про лицензияга эга бўлган мутахассис ҳисобланади.

У фаолияти давомида бир нечта клубларда, хусусан, “Андижон”, “Насаф”, “Майванд”, “Тофан Ҳарирод”да бош мураббий сифатида ишлаган. Шунингдек, 2006 йилда Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси, 2018 йилда Ўзбекистон U-17 жамоаси бош мураббийи, 2018-2021 йиллар давомида Тожикистон терма жамоасининг бош мураббийи лавозимларида фаолият олиб борган\", – дея хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.