Ўзбекистонни 2-босқичда қолдириб кетган Саудия Японияни ҳам мағлуб этди

Ўзбекистонни 2-босқичда қолдириб кетган Саудия Японияни ҳам мағлуб этди
Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Саудия Арабистони - Япония баҳси якунига етди ва унда саудияликлар 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Учрашувнинг 72-дақиқасида Фирас Ал-Бурайкан гол уриб, жамоасига муҳим ғалабани келтирди.

Ушбу натижадан сўнг Саудия 9 очко тўплаган ҳолда Австралияга етиб олди. \"Кун чиқар юрт\" вакиллари ҳисобида 3-турдан кейин 1 ғалаба ва 2 мағлубият бор ва улар учинчи ўрнда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, \"саҳро лочинлари\" 2-саралаш босқичида Ўзбистонни 3:0 ҳисобида мағлуб этганди. Мазкур ўйиндан сўнг ҳамюртларимиз кейинги босқич йўлланмасидан қуруқ қолган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.