Эрон ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди

Эрон ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди
Жаҳон чемпионати Осиё минтақаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган Бирлашган Араб Амирликлари - Эрон ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда мезбонлар рақибга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Учрашувнинг 71-дақиқасида Мехди Тареми амирликлар дарвозасини ишғол этди. Бу гол форсларга муҳим 3 очкони қўлга киритиш учун кифоя бўлди.

3-турдан сўнг 100 фоизлик натижа қайд этаётган Эрон очколари сонини 9 тага етказиб олган ҳолда \"А\" гуруҳи пешқадамига айланиб олди. БАА ҳисобида ҳозирча 2 очко бор ва улар 3-поғонани банд этиб турибди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.