ОЧЛ. Машарипов жамоаси ярим финалда тўхтади

ОЧЛ. Машарипов жамоаси ярим финалда тўхтади
Осиё Чемпионлар лигаси ярим финал босқичидан ўрин олган \"Ал-Насср\" ва \"Ал-Ҳилол\" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда Леонарду Жардим шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Беллашувнинг 17-дақиқасида Гомиснинг узатмасидан кейин Моррега ҳисобни очди. Бўлим сўнггида мезбонлар футболчиси Ал-Авжами қўпол ҳаракат учун ўйиндан четлатилди.

Иккинчир таймни \"Ал-Насср\" фаолроқ бошлади ва 50-дақиқада ҳужумлар ўз самарасини берди. Бурчак тўпидан сўнг Талиска орадаги фарқни йўққа чиқарди.

71-дақиқада Ал-Давсаари яна \"Ал-Ҳилол\"ни ҳисобда олдинга ўтиб олишини таъминлади. Учрашув сўнггига қадар ҳисоб ўзгармай қолди. Шу тариқа, \"Ал-Ҳилол\" финалга йўл олди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов баҳсни асосий таркибда бошлаб, 79-дақиқада захирага олинди.

\"Ал Насср\" - \"Ал Ҳилол\" 1:2
Гол
: Мусса Марега - 17\', Талиска 50, Ал Довсари 70
\"Ал Насср\" - Абдуллаҳ, Ал Ганам, Ал Амри, Маду, Алаужами, Ал Сулайҳи, Ал Хайбари, Асири, Талиска, Ҳамдаллаҳ, Жалолиддин Машарипов.
\"Ал Ҳилол\" - Ал Маюф, Ал Довсари, Албулайхи, Жанг, Ал Бурайк, Ал Фараж, Каноо, Ал Довсари, Перейра, Марега, Гомис.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.