Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди

Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 8 январь - прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишларини таъминлаш, уларнинг ишдаги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ходимлари ўртасида жорий йилнинг ноябрь ойида мини-футбол бўйича спорт мусобақаси ўтказиб келинмоқда.
Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди
Ушбу мусобақа дастлаб, Бюронинг ҳудудий бошқармаларида туман-шаҳар бўлимлари миқёсида ўтказилиб, улардан саралаб олинган ғолиб жамоалар ходимларидан таркиб топган Бюронинг 14 та ҳудудий бошқарма терма жамоалари ўртасида жорий йилнинг 2-16 ноябрь кунлари саралаш босқичлари бўлиб ўтди ва бугун 17 ноябрь куни Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган теннислар саройи кортида Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси ва Наманган вилояти бошқармаси терма жамоалари иштирокида финал мусобақаси ўтказилди.
Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди
Муросасиз кечган ўйинда жиззахлик Бюро ходимларининг қўли баланд келиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ғалаба қозонган жамоаларга Бюро директори томонидан соврин ва эсдалик совғалари топширилди.
Бюро директори кубогининг ғолиби аниқланди
Бу каби тадбирлар Бюро ходимлари учун аньанага айланиши ва келгусида ҳам юқори даражада ташкил этиб борилиши белгиланди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.