Расман! Ўзбекистон Қозоғистонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Расман! Ўзбекистон Қозоғистонга қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказади
Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Футзалчиларимиз 14-15-декабрь кунлари Қозоғистон пойтахти Нурсултон шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади. Ушбу йиғин давомида мезбон терма жамоага қарши 2 та ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Литвада бўлиб ўтган футзал бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси 4-ўринни қўлга киритган эди. Ўзбекистон терма жамоаси эса ушбу мусобақада 1/8 финалга қадар етиб борган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.