"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев
Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - Насаф\" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин ҳақида
- Албатта, финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Бугунги ўйинда йигитлар катта жасорат кўрсатишди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Рақибга нисбатан ўйинни яхши ташкил қилдик деб ўйлайман, шу сабаб бугун ғалабага эришдик. Биз кетма-кет иккинчи йил шу майдонда кубок учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўтган мавсумда мағлубиятга учрагандик. Бу йилги мавсумда ғалабага эришганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли ғалабага эришдик. 70-80 дақиқа давомида сафарда ғалабага эришишни қаҳрамонлик деб айтган бўлардим.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
- Агар ҳакамлар хато қилишдан қўрққанида ўша вазиятларда қарор чиқармаган бўларди. Бу ерда фақат ҳакам эмас, кўпчиликнинг қарори эвазига вазиятлар ҳал қилинди. Эътироз бўлиши мумкин эмас, ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди.

- Умуман олганда, ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? VAR тизимида бугун собиқ \"Насаф\"чи ишлади?
- Келинглар, ўйин ҳақида гаплашайдик. Учрашув ҳақида саволлар бўлса, марҳамат.

- \"Насаф\" майдонда 1 киши кам қолганидан сўнг ўйинни чўзишни бошлади. Бу борадаги фикрингиз қандай?
- Мен саволларингни тушунмадим. Бугун \"Насаф\" ноҳақ ғалаба қозондими? Раҳмат, биз ғалабага эришдик ва бу натижа билан барчани табриклайман.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.