"У бу совринга лойиқ эмас"

"У бу совринга лойиқ эмас"
Франция терма жамоаси собиқ футболчиси Жан-Пьер Папен бугунги маросимда ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси \"Олтин тўп\"га лойиқ эмаслигини айтди.

\"Месси Америка Кубогини ютганидан кейин ПСЖда нима қилди? У Франция чемпионатида битта, Чемпионлар лигасида 3 та гол урган.

Месси билан адоватим йўқ. Лео тарихдаги энг яхши футболчилардан бири. Бироқ \"Олтин тўп\"га у лойиқ эмас. Мессининг ғалабаси мазкур совринни қадрсизлантиради.

Бутун мавсум давомида яхши ўйнаш қийин. Биз эса бундай футболчиларни совриндан маҳрум қиляпмиз
\", - деди Папен.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.