Отабек Умаров йилнинг энг яхшилари қаторида тақдирланди

Отабек Умаров йилнинг энг яхшилари қаторида тақдирланди
Бугун, 29 декабрь куни «Uzbekistan Sport Awards-2021» тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров «Спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорликни кучайтиришга қўшган ҳиссаси учун» мукофоти билан тақдирланди.

Маросимда «Йил кашфиёти» соврини – таэквондо бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Улуғбек Рашитовга топширилди.

Мухлислар ўртасидаги сўров натижаларига кўра, «Йилнинг энг яхши спортчиси» – бокс бўйича Олимпия ўйинлари чемпиони Баҳодир Жалолов бўлди.

Республика Комиссияси хулосасига кўра, «Йилнинг энг яхши спортчиси» Ўзбекистон Миллий кубоги ғолиби – оғир атлетика бўйича Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Акбар Жўраевга насиб этди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.