Бензема ва Винисиуснинг иккитадан голи «Реал»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди

Бензема ва Винисиуснинг иккитадан голи «Реал»га йирик ҳисобдаги ғалабани тақдим этди
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 20-туридан ўрин олган ўйинда «Реал» 8 январь, шанба куни «Валенсия»га қарши баҳс юритди.

«Сантьяго Бернабеу»да ўтган ўйинда умумий ҳисобда 5 та гол киритилди. Дастлаб биринчи бўлим якунланиши арафасида Карим Бензема ҳисобни очган бўлса, 52 ва 61-дақиқаларда Винисиус Жуниор кетма-кет икки бор дарвозани ишғол этиб, дублни расмийлаштирди. Шундан сўнг меҳмонлар Гонсалу Гедешнинг голи эвазига ҳисобни қисқартиришга эришди. 88-дақиқада эса Бензема ўзининг ўйиндаги иккинчи, жамоасининг эса тўртинчи голини уриб, беллашувга якуний нуқтани қўйди.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал»нинг очколари сони 49 тага етди, жамоа мусобақа жадвалида карвонбошилик қилмоқда. 9-ўриндаги «Валенсия»нинг ҳисобида 28 очко мавжуд.

«Реал» — «Валенсия» 4:1
Голлар
: 1:0 – 43, пенальти Бензема, 2:0 – 52 Винисиус Жуниор, 3:0 – 61 Винисиус Жуниор, 3:1 – 76 Гедеш, 4:1 – 88 Бензема.
«Реал»: Куртуа, Алаба, Милитао, Менди, Модрич (Себальос, 70), Кроос, Каземиро (Камавинга, 71), Васкес (Начо, 87), Бензема, Асенсио, Винисиус Жуниор (Вальверде, 87).
«Валенсия»: Силлессен, Пиччини (Ирансо, 77), Алдерете, Диакаби, Гайя, Гилямон, Гедеш, Васс, Муса (Черишев, 66), Элдер Кошта (Маркос Андре, 66), Макси Гомес (Куандреди, 66; Вальехо, 83).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (14), Милитао (26), Пиччини (51), Муса (58), Менди (75), Черишев (84).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.