Машариповдан ассист: "Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Машариповдан ассист: "Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Саудия Арабистони чемпионатининг 17-туридан ўрин олган \"Ал-Насср\" ва \"Ал-Файсали\" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур учрашувда майдон эгалари йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушди ва ўз номига битта ассист ёздириб қўйди.

Белашувнинг 2-дақиқасида Машариповнинг қанотдан узатган тўпини Ал Ғаннам дарвозага жойлаб қўйди. Ҳамюртимиз иккинчи бўлим аввалида захирага олинди.
Машариповдан ассист: "Ал-Насср" йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Маълумот учун, \"Ал-Насср\" айни дамда турнир жадвалида 32 очко билан 3-ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.